Экология қўмитаси 831 та ҳолатда тадбиркорлар ҳуқуқларини бузгани аниқланди
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси 831 та ҳолатда тадбиркорларнинг ҳуқуқларини бузганлиги аниқланди.
Бизнес-омбудсман девони ходимлари томонидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмаларида тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя этилиши бўйича ўрганиш ўтказилди.
Натижада, 831 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди. 527 та ҳолатда тадбиркорлик субъектлари фаолиятида текшириш ўтказиш билан боғлиқ қонунчилик талаблари бузилган.
Шунингдек, 185 та ҳолатда лицензиялаш ва рухсат бериш билан боғлиқ давлат хизматлари кўрсатишда қонунчилик талаблари ва белгиланган муддатларга амал қилинмаган.
Шу билан бирга, 85 та ҳолатда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилган.
“Давлат экологик экспертиза маркази” ДУК томонидан тадбиркорларнинг экологик экспертиза хулосаси олиш юзасидан йўлланган 20 та мурожаатларининг кўриб чиқиш муддатлари ўтказиб юборилган ва уларга текширув кунга қадар жавоб берилмагани маълум бўлди.
Қайд этилган камчиликларга йўл қўйган қўмита ҳамда унинг тизимидаги ташкилотларнинг 99 нафар мансабдор шахсларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.
Тавсия этамиз
Зеленскийдан мамнун, Россия зарбаларидан ҳафсаласи пир бўлган. Трампнинг охирги баёнотларидан асосий гаплар
Жаҳон | 16:21 / 28.04.2025
Туркиялик эркак операциядан кейин она тилини унутиб, бошқа тилда гапиришни бошлади
Жаҳон | 19:42 / 27.04.2025
Ҳаво исиб кетиши ва қурғоқчиликка тайёр туришимиз керак – Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 15:55 / 26.04.2025
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп жамоаси учинчи эҳтимолий импичментга тайёргарликни бошлади
Жаҳон | 21:12
-
Қирғизистонда аскарликка ёллашда айбланган “Рус уйи” ходими ҳибсдан қўйиб юборилди
Жаҳон | 21:02
-
Ўзбекистонда гўшт етиштириш ошгани қайд этилди
Ўзбекистон | 20:59
-
9 май сулҳи: Россия ва Украина бир-бирини «манипуляция»да айбламоқда
Жаҳон | 20:48
Мавзуга оид

17:32 / 30.01.2025
Солиқ қўмитаси тадбиркорларни текшириш самарадорлиги бўйича энг ёмон ташкилот деб топилди

20:20 / 20.01.2025
Нодавлат ОТМларга норасмий “солиқ” солиш давом этаётгани айтилмоқда. Вазирлик буни рад этди

11:04 / 17.01.2025
200 нафар тадбиркор халқаро молия бозоридан 2 млрд доллар жалб қилишга тайёрланади

09:55 / 15.01.2025