13:00 / 31.07.2022
85278

Самарқанд шаҳрида ЁЖУ техника институтининг филиали очилди

Фото: ЁЖУ техника институти

Қадимий ва ҳамиша навқирон маърифат марказларидан бири Самарқанд шаҳрида ЁЖУ техника институтининг филиали очилиши ҳақида мамнуният билан эълон қиламиз!

Фото: ЁЖУ техника институти

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди. Шунингдек, 2021 йил илк бор халқаро олий таълим масканлари орасида ЁЖУ техника институтининг филиали Наманган шаҳрида ташкил топди.

Фото: ЁЖУ техника институти

Институт замонавий жиҳозланган, доимий равишда янгилаб туриладиган ахборот-ресурс базасига эга. Дарс бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар саралаб олинган. Улар қаторида Буюк Британия, АҚШ, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар ҳам бор. Кўплаб маҳаллий профессор-ўқитувчилар эса Буюк Британия, Италия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва АҚШнинг етакчи университетлари дипломларига эга.

Фото: ЁЖУ техника институти

Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва институт томонидан берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлақонли тан олинади. Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги № ОТ 0002 давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон «Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида олиб боради. Шунингдек, институт 2022 йилда Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб хорижий КАZSEE ва IQAA  агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

Фото: ЁЖУ техника институти
Фото: ЁЖУ техника институти

Институт томонидан иқтидорли абитуриентларга қуйидаги имкониятлар тақдим этилади:

- IELTS 6.5 ёки ТОPIK 4 даражага эга бўлган абитуриентлар институтнинг 1-курсига иншо ва суҳбат орқали қабул қилинади;

- сўнгги 2 йил ичида математика, инглиз тили, она тили ва адабиёт, биология, кимё ва тарих фанларидан халқаро ва республика Олимпиадаларда 1-2-3-ўринларни эгаллаган абитуриентлар тўғридан тўғри 1-курсига тегишли таълим йўналишларига қабул қилинадилар;

- контракт асосида ўқишга кирган талабалар учун ўқишни грант асосида давом эттириш имконияти берилади. Ҳар йили институт таъсисчилари томонидан ёшларни ўз устида мунтазам ишлашга ундаш, билимли ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож талабаларни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида таълим гранти ажратилади;

- кириш имтиҳонидан муваффақиятли ўтган абитуриентлар ўқув курслари давомида Корея Республикасининг ҳамда Европанинг бир қатор нуфузли олий ўқув юртларида «2+2» ёки «3+1» дастурлари бўйича ўқишни давом эттириш имкониятларига эга.

 

Тақдим этиладиган зарурий ҳужжатлар (электрон шаклда):

  • Ўрта маълумот тўғрисида диплом (аттестат);
  • Паспорт нусхаси;
  • 3.5х4.5 ҳажмида расм (ЖПEГ).

📌Сиз ҳужжатларингизни:

- онлайн тарзда (24 соат давомида) топширишингиз мумкин.

Теlegram-канал: https://t.me/yodju_sam

Sayt: www.ytit.uz

Мурожаат учун: +998 78 129 40 40 (1)

Маълумот ўрнида: Тўрт йиллик ўқув дастурини муваффақиятли тугатган битирувчилар Ўзбекистон Республикасида тан олинадиган ва белгиланган намунадаги диплом оладилар.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top