Қадимий ва ҳамиша навқирон маърифат марказларидан бири Самарқанд шаҳрида ЁЖУ техника институтининг филиали очилиши ҳақида мамнуният билан эълон қиламиз!

Институт иқтисодиётнинг турли соҳаларида талабга жавоб берадиган, замонавий касбий билимларга ва амалий кўникмаларга эга юқори малакали бакалавриат ва магистратура мутахассисликларига кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, шунингдек, иккинчи мутахассислик бўйича ўзбек, рус ва инглиз тилларида тайёрлайди. Шунингдек, 2021 йил илк бор халқаро олий таълим масканлари орасида ЁЖУ техника институтининг филиали Наманган шаҳрида ташкил топди.

Институт замонавий жиҳозланган, доимий равишда янгилаб туриладиган ахборот-ресурс базасига эга. Дарс бериш учун малакали профессор-ўқитувчилар саралаб олинган. Улар қаторида Буюк Британия, АҚШ, Бельгия, Жанубий Корея, Саудия Арабистони ва бошқа давлатлардан келган мутахассислар ҳам бор. Кўплаб маҳаллий профессор-ўқитувчилар эса Буюк Британия, Италия, Германия, Япония, Жанубий Корея ва АҚШнинг етакчи университетлари дипломларига эга.

Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти таълим хизматларини кўрсатиш учун барча лицензияларга эга ва институт томонидан берилган диплом Ўзбекистон ҳудудида тўлақонли тан олинади. Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилган 2018 йил 24 июлдаги № ОТ 0002 давлат лицензияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасиниг 2019 йил 17 декабрдаги 1007-сон «Тошкент шаҳридаги ЁЖУ техника институти фаолиятини ташкил этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори асосида олиб боради. Шунингдек, институт 2022 йилда Ўзбекистоннинг нодавлат олий ўқув юртлари орасида биринчилардан бўлиб хорижий КАZSEE ва IQAA агентликларининг таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги сертификатларига эга бўлди.

















