Ўзбекистон | 12:00 / 16.03.2022
8452
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида YTIT Job Fair – 2022 ташкил қилинди

Мамлакат келажаги, барча соҳалар ва лойиҳалар муваффақияти билимли, замонавий фикрлайдиган, ўз соҳасининг усталари бўлган инсонларга боғлиқ. Шу боис мамлакатимизда, айнан, таълим соҳасини, инсон капиталини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Фото: Ёджу техника институти

Тошкент шаҳридаги Ёджу техника институтида жорий йилнинг 15 март куни институтимиз ва мамлакатимизнинг бошқа олий таълим муассасалари битирувчилари учун анъанавий бўш иш ўринлари ярмаркаси -  YTIT Job Fair – 2022 ташкил қилинди. Тадбирдан кўзланган мақсад – манфаатдор иш берувчилар ва иш изловчиларни жалб этиш, таълим муассасалари битирувчиларининг ўз мутахассислиги бўйича иш топишига имконият яратишдан иборат бўлди.

YTIT Job Fair – 2022 да мамлакатимизда кўзга кўринган 50 га яқин йирик компания ва ташкилотлар иштирок этишди. Улардан Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, "Ўзбектелеком" АК, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги қошидаги Илмий-техник ахборот маркази, UzAuto Motors Powertrain, Uzassystem ҚК, РПИ «УзИнжиниринг», ASTRUM IT ACADEMY, AKFA GROUP, Discover invest, Artel, TECHNOPARK AL-JABR, Ipak Yo'li Bank, Hamkorbank, Oxymed, EMAN каби компанияларнинг кадрлар масаласига масъул ходимлари меҳмон бўлишди.

Фото: Ёджу техника институти
Фото: Ёджу техника институти

Тадбирда иш берувчи компания ва ташкилотларнинг презентациялари, талабаларнинг иш берувчилар билан суҳбати, бўш иш ўринлари учун дастлабки саралаш жараёнлари бўлиб ўтди. Меҳнат ярмаркаси давомида 1000 нафарга яқин талабалар иштирок этдилар ва 150 нафари ишга жойлашиш ва стажировка ўташ учун йўлланма олдилар.

Тадбир доирасида «Архитектура ва шаҳарсозлик», «Косметология» йўналишлари талабаларининг лойиҳалари тақдимоти, “Fashion show” – “Либослар дизайни” йўналиши талабалари томонидан яратилган либослар коллекциялари намойиши, китоб ярмаркаси ва талабаларнинг ижодий чиқишлари ҳам ташкил қилинди.

Сайт : www.ytit.uz

Телеграм : t.me/yodju

Фейсбук: fb.com/ytit.uz

Инстаграм: instagram.com/ytit.uz

YouTube: youtube.com/channel

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид