14:59 / 02.08.2022
16923

Бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда — ДТМ

Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин.

Фото: Kun.uz

Бу йилги тест синовлари 8 августдан бошланиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда АОКАда бўлиб ўтаётган матбуот анжуманида Давлат тест маркази масъул ходими маълум қилди.

Маълум қилинишича, олдинги йилги тажрибадан келиб чиқиб, тест ўтказиш вақтларини биринчи смена учун соат 07:00 дан 10:00 гача, иккинчи смена учун 19:00 дан 22:00 гача белгилаш режалаштирилган.

Имтиҳонлар 10 кундан 13 кунгача давом этиши мумкин.

Тест синовларини ўтказиш учун 58 та стадион ва хиёбон тайёрланмоқда. 

Бундан аввалроқ янги ўқув йили мавсуми учун бир миллиондан ортиқ абитуриент кириш имтиҳонларида иштирок этиши кутилаётгани хабар қилинганди.

Top