Ўтган ўқув йилига қабул 20 июндан бошланган эди. Бу йил ҳам тахминан шу санага яқин қабул бошланишини ҳисобга олсак, абитуриентларда қисқа вақт қолди. Бу йилги қабулда абитуриентларни нималар кутяпти?
ДТМ номи ўзгарди
Абитуриентларга оид янгиликлардан бири сифатида кўпчилик фақат “ДТМ” деб қисқача номлайдиган тест ўтказувчи ташкилот Давлат тест марказининг қайта ташкил этилиб, номи Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги шаклида ўзгарганини айтиш мумкин.
Қисқача айтганда, ДТМ сўзи тарихга айланди.
Қанча абитуриент ҳужжат топшириши мумкин?
Ўтган йилги қабулда 1,2 млн абитуриент ОТМга кириш учун ҳужжат топширган. Уларнинг 395 минг нафари ўша йилги битирувчилар, қолган 819 209 нафари олдинги йилларда таълим муассасаларини тугатган битирувчилар эди.
Мактаб ва мактабгача таълим вазирлиги берган маълумотларга кўра, 2023 йилда мактабларни 390 мингдан ортиқ ўқувчи тугатади. Уларнинг сони ўтган йилги битирувчилар сони билан деярли тенг. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги Kun.uz’га тақдим этган маълумотга кўра, бу йилги қабулда 1 млн 260 минг абитуриент ҳужжат топшириши кутиляпти.
Мактабда олинган ўртача баҳо кириш имтиҳонидаги умумий баллга қўшиб берилиши мумкин
Гарчи Вазирлар Маҳкамасининг бунга оид қарори тасдиқланган бўлса-да, лекин жорий йилдан бошлаб битирувчилар баҳоси ОТМга киришда ҳисобга олиниши ҳақида бошқа бирор янгилик эълон қилинмади.
Лекин агар бу тартиб ишга туширилса, абитуриентларга кириш имтиҳонларида тўплаган баллига максимал 5 баллгача қўшиб берилииши керак










