Ўзбекистон | 07:25 / 05.08.2022
4638
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ва Тожикистон биргаликда машғулот ўтказди
Термиз шаҳрига етиб келган Тожикистон ҳарбий делегацияси кутиб олиниб, «Ҳамдўстлик-2022» биргаликдаги ўқуви жараёнлари бошлаб юборилди.
Мудофаа вазирлиги Ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти хабарига кўра, тантанали очилиш маросимидан кейин Термиз умумқўшин дала-ўқув майдони ўқув нуқталарида ва тўсиқлар йўлакларида ўзбек ҳарбий хизматчилари томонидан кўргазмали машқлар бажарилди.
Машқлар жараёнида ҳарбийлар яқин масофада жанг олиб бориш, ярадорларни эвакуация қилиш, шартли душман ҳужумини қайтариш каби амалий машғулотларда иштирок этишди.
Қайд этилишича, ушбу машқларни кузатиш жараёнида тожикистонлик ҳарбийлар ҳам ўзларини синаб кўришди.
Мавзуга оид
16:34 / 17.11.2024
Болалар омбудсмани ёш болалар хивчин билан савалангани акс этган видеога муносабат билдирди
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024