Ўзбекистон | 12:32 / 08.08.2022
2136
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда киберхавфсизлик бўйича турнир бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 11 август куни киберхавфсизлик бўйича AntiHack Challenge турнири бўлиб ўтади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги хабар бермоқда.

Фото: Flickr / Dennis Skley

Тадбир Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ва Central Asia Distribution кўмагида IT-парк, Cisco ва Beeline Uzbekistan томонидан ташкил этилади.

Тадбир мамлакат ёшларининг ахборот хавфсизлигига қизиқишини ошириш, ушбу йўналиш бўйича кўникма ва салоҳиятни шакллантиришга қаратилган.

Турнир дастури бир кунга мўлжалланган бўлиб, 4 та лаборатория ишларини ўз ичига олади. Иштирок этиш шартлари:

  • жамоа икки кишидан иборат бўлиши керак;
  • гуруҳ аъзоларидан бири «уланиш нуқтаси» функцияси ва эфир диапазонини бошқариш имконияти мавжуд Android телефонига эга бўлиши тавсия этилади;
  • Ubuntu виртуал машинаси ўрнатилган ноутбук (18.10 версиясидан бошлаб улаб олиш ва инъекция қилиш учун мос Wi-Fi адаптери билан);
  • ташқи адаптерни улаш учун USB портли ноутбук.

Мусобақа якунида иштирокчилар қимматбаҳо совғалар (техника) билан тақдирланади. Ҳужжатлар 7 августгача қабул қилинади, иштирокчилар саралаш босқичидан ўтиш учун аризани тўлдиришда тест синовидан ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид