Жаҳон | 08:02 / 10.08.2022
3847
2 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинани миналардан тозалаш учун 90 млн доллар ажратмоқда

Киевнинг ҳисоб-китобларига кўра, мамлакатнинг 160 минг квадрат километр майдонида портламаган портловчи қурилмалар бўлиши мумкин. АҚШ 100 та минадан тозалаш гуруҳи ишини ва украиналик мутахассисларни тайёрлашни молиялаштиради.

Фото: DRC

АҚШ Украинага ўз ҳудудини тозалашда ёрдам бериш учун 89 миллион доллар юборади, бу ҳақда Давлат департаменти 9 август, сешанба куни хабар берди. «Россиянинг Украинага ноқонуний ва ҳеч қандай сабабсиз бостириб кириши мамлакатнинг кенг ҳудудларини миналар, портламаган ўқ-дорилар ва қўлбола портловчи қурилмалар билан тўлдирди, - дейилади АҚШ ташқи сиёсат идораси баёнотида. - Бу хавфли буюмлар бегуноҳ Украина фуқароларини ўлдириш ва майиб қилишда давом этмоқда. Украина ҳукумати мамлакатнинг 160 минг квадрат километр майдони портловчи қурилмалар бўлиши мумкинлигини тахмин қилган».

Қайд этилишича, Америка маблағи Украинада 100 га яқин миналардан тозалаш гуруҳларини ташкил этиш ҳамда портламаган миналар ва снарядларни утилизация қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаш ва жиҳозлаш бўйича кенг кўламли лойиҳани амалга ошириш имконини беради. 

Вашингтон маълумотларига кўра, 1993 йилдан бери АҚШ дунёнинг 100 дан ортиқ мамлакатларида миналардан тозалаш ва ортиқча ўқотар қуроллар, енгил қуроллар ҳамда ўқ-дориларни олиш ва йўқ қилиш учун 4,2 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритди. 

Мавзуга оид