Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд саммитида БМТ комиссияси ва ШҲТ ўртасида меморандум имзоланади
2022 йил 10 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов БМТ бош котиби ўринбосари, БМТ Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди.
А.Алисжабана республика раҳбариятининг Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамият юксак баҳосига муносиб эканини таъкидлади.
Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ўртасидаги ҳамкорлик аниқ йўналишлари, комиссия бўлажак халқаро тадбирларида республика вакиллари иштироки муҳокама қилинди.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Тошкентда БМТ шафелигида Транспорт ва коммуникациялар ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини янада тарғиб қилиш ва амалий ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.
А.Алисжабана жорий йил сентябр ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этишини тасдиқлади.
Қайд этилишича, унинг доирасида Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ва ШҲТ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштирилган.
Мавзуга оид
11:23 / 08.07.2026
“2030 йилга бориб сув танқислиги 15 млрд куб метрга етади” – сув вазири Ню Йоркда
09:02 / 11.06.2026
Қочқинлар сони рекорд даражада: БМТ янги ҳисоботни эълон қилди
08:45 / 09.06.2026
Украина Россияни БМТдан чиқиш ҳақида ўйлаб кўришга чақирди
08:15 / 08.06.2026