Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 феврал транспорт соҳаси ходимлари куни этиб белгиланади
“Ҳудудларда йўловчи ташиш тизимини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Транспорт вазирлиги 1 феврал кунини “Ўзбекистон транспорт соҳаси ходимлари куни” этиб белгилаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади.
2022-2026 йилларда автовокзал ва автостанцияларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури тўлиқ тадбиркорлик субъектларини жалб қилган ҳолда амалга оширилади.
Бунда, дастур доирасида янги қуриладиган автостанциялар жойлаштириладиган ер майдонлари электрон онлайн аукцион савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига бириктириб берилади.
Қурилиш вазирлиги Транспорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари билан биргаликда дастур доирасида автостанция мавжуд бўлмаган туманларда (шаҳар) 52 та янги автостанция қуриш учун йўловчиларга қулай манзиллардан ер майдонлари рўйхатини шакллантириб, тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ташувчилар фаолияти самарадорлиги ҳамда натижадорлигини ошириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш, автомобилда ташувлар сифатини яхшилаш мақсадида ташувчилар рейтингини ҳисоблаш ва юритиш тартибини тасдиқлаш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Молия вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда асосий фаолияти автобусларда йўловчи ташишни амалга ошириш бўлган тадбиркорлик субъектлари автовокзал ва автостанциялар эгаллаган ер майдонлари бўйича ҳисобланган ер солиғи ва ушбу объектлар учун ҳисобланган мол-мулк солиғи 1 фоизи миқдорида тўлов амалга оширишини назарда тутувчи “Солиқ кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Мавзуга оид
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026
«Тошкент – Самарқанд» тезюрар автомагистралида интеллектуал транспорт тизими жорий этилади
00:03 / 13.04.2026
Тошкентда интеллектуал транспорт тизими жорий этилмоқда
09:50 / 23.03.2026