Ўзбекистон | 10:34 / 12.08.2022
3818
1 дақиқада ўқилади

Бугун Шавкат Мирзиёев Бекободга боради

Бугун президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюради. 

Фото: Kun.uz

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар беришича, давлат раҳбари металлургия тармоғи ишлаб чиқариш қувватларида олиб борилаётган ишларни кўздан кечиради.

Бундан ташқари, президентнинг соҳа ходимлари ва тадбиркорлар билан учрашув ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Шунингдек, давлат раҳбари қатор ижтимоий соҳа объектларига ташриф буюради, бекободликлар билан мулоқот қилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид