11:26 / 15.08.2022
14205

Ҳафта охирида ҳарорат пасайиши кутилмоқда

Бугун ва эртага Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ ва бироз иссиқ об-ҳаво бўлиши сақланиб туради.

Фото: Kun.uz

“Ўзгидромет” хабарига кўра, фақат Фарғона водийси тоғли ҳудудларида 16 августда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кундузи ҳарорат 36-39 даражагача исийди ва шу кунлар ўртача иқлимий қийматларидан юқори бўлади.

Ҳафта ўртаси, чоршанба кунидан республика ҳудудига Урал ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши бошланади, бу иссиқ пасайишига олиб келади. 

Иш ҳафтаси охирига бориб ҳаво ҳарорати кечалари 16-20 даража илиққача, кундуз кунлари 30-33 даража иссиққача пасаяди. 

Барча ҳудудлар бўйича баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ёмғир ёғиши кутилмайди.

Top