Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар вазирлари йиғилиши бўлиб ўтади
Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Жорий йил 17-18 август кунлари Тошкентда Ўзбекистоннинг Шанҳай ҳамкорлик ташкилотига раислиги доирасида ташкилотга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирлари тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда “Дунё” Марказий Осиё халқаро институти маълумотига таянган ҳолда.
Кенгашда ШҲТга аъзо давлатлар ички ишлар ва жамоат хавфсизлиги вазирликлари, кузатувчи давлатлар ва халқаро ташкилотлар, жумладан, Интерпол, БМТ Наркотик ва жиноятларга қарши курашиш бошқармаси, МДҲга аъзо давлатлар ҳудудида уюшган жиноятчилик ва бошқа хавфли жиноятларга қарши курашишни мувофиқлаштириш бюроси ҳамда МДҲ аксилтеррор маркази делегациялари қатнашади.
Кенгаш кун тартибига кўра, халқаро ва минтақавий хавфсизликни таъминлаш жараёнида ҳамкорликни янада ривожлантириш, гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар ноқонуний айланмаси, терроризм, экстремизм ва сепаратизм ҳамда трансмиллий уюшган жиноятчиликка қарши курашиш ва бошқа масалалар муҳокама этилади.
Тадбир жараёнида делегация раҳбарларининг халқаро ҳамкорликни такомиллаштиришга бағишланган икки томонлама учрашувлари ҳам режалаштирилган.
Мавзуга оид
10:21 / 22.01.2025
Ички ишлар органларида маъмурий конвой гуруҳлари ташкил қилинади
16:02 / 22.04.2024
Ички ишлар органлари ўз фаолиятида дронлардан фойдаланишни бошлайди
13:51 / 22.12.2023
ИИО навбатчилик қисмларида фуқароларни алкотестер ёрдамида текшириш тартиби эълон қилинди
08:28 / 25.10.2023