Юрий Шевчук армияни «обрўсизлантириш» иши бўйича жаримага тортилди
ДДТ гуруҳи раҳбари РФ қуролли кучларини «омма олдида обрўсизлантириш»да айбдор деб топилди. Шевчукнинг ҳимояси суд қарори устидан шикоят қилади.
Уфанинг Советский туман суди 16 август, сешанба куни ДДТ рок гуруҳи раҳбари Юрий Шевчукни РФ қуролли кучларини омма олдида «обрўсизлантириш»да айбдор деб топди ва мусиқачини 50 минг рубл миқдорида жаримага тортди. Ҳимоя томони ҳукм устидан шикоят қилади. Шевчук суд мажлисида иштирок этмаган. Ўз баёнотида у коронавирус билан касалланган одам билан алоқада бўлгани учун карантинда эканлигини айтди.
Ҳукм эълон қилинишидан аввал «Агора» инсон ҳуқуқлари ташкилоти раҳбари Павел Чиков Юрий Шевчукнинг урушга қарши баёнотини эълон қилди. «Мен, Юрий Шевчук, ҳар доим, ҳар қандай мамлакатда ва исталган вақтда урушларга қарши бўлганман. Мен Донбассда давом этаётган саккиз йиллик урушга ва Украинадаги ҳозирги МҲАга ҳам қаршиман», дейилади баёнотда.
Уфа суди 5 август куни Юрий Шевчукнинг маъмурий ишини кўриб чиқишни бошлади. Мусиқачига баённома 18 май куни Уфадаги ДДТ концертидан кейин тузилган. Полиция маълумотларига кўра, иш «рок мусиқачисининг концерт вақтидаги провокацион баёнотлари юзасидан» очилган.
Шевчук концерт давомида, хусусан, ватан ва президент ҳақида гапириб ўтган: «Ватан, дўстлар, бу президентдан иборат эмас. Ватан - вокзалда картошка сотаётган кекса ёшли камбағал аёл. Мана шу ватан». Юрий Шевчук, шунингдек, Украинадаги можаро туфайли унинг юраги қаттиқ оғриётганини айтди. «Биз урушга қаршимиз», деди у.
Июль ойида «Фонтанка» нашри Юрий Шевчук чиқишлари расмийлар томонидан номақбул деб топилган россиялик мусиқачилар рўйхатига киритилгани ҳақида хабар берган эди. Апрель ойида Тюмендаги ДДТ концерти бекор қилинди. Шунда Шевчук бунга гуруҳнинг Россиянинг Украинага бостириб киришини қўллаб-қувватлаш рамзига айланган Z ҳарфи билан залда чиқиш қилишдан бош тортгани сабаб бўлган, деб тахмин қилди.
Мавзуга оид
13:00 / 21.10.2024
РФда армиядан қочгани учун 12 киши фуқароликдан маҳрум этилди
09:09 / 06.08.2024
Бангладеш армияси муваққат ҳукумат тузилишини эълон қилди
20:16 / 22.07.2024
Ўзбекистонда янги зирҳли ҳарбий машина ишлаб чиқилди
11:01 / 26.06.2024