Ўзбекистон | 14:48 / 19.08.2022
3616
2 дақиқада ўқилади

Тошкент тиббиёт академияси Деҳли шаҳрида ўз ваколатхонасини очди

 2022 йил 17 август куни Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида Тошкент тиббиёт академияси ваколатхонаси очилди.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Тошкент тиббиёт академияси Алишер Шодмонов ташаббуси билан очилган ушбу ваколатхона Академия тарихида биринчи бўлиб, олий тиббий таълимни ташкил этиш, Ҳиндистон меҳнат бозорида талабга эга бўлган тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этишда Тошкент тиббиёт академиясининг Ҳиндистондаги манфаатларини ифодалайди. Шунингдек, иш берувчининг талаб ва таклифларидан келиб чиқиб, Ҳиндистоннинг илғор тиббиёт муассасаларида ТМА раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари учун малака ошириш ва стажировкаларни ташкил этади.

Фото: Тошкент тиббиёт академияси
Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Ушбу ваколатхона ТМА нинг Ҳиндистондаги доимий муассасаси бўлади ва у қуйидаги талабларга жавоб беради:

  • Офис замонавий оргтехника билан жиҳозланган, интернет тармоғига эга бўлиши ва ТМАнинг тегишли бўлими билан доимий алоқада бўлиши;
  • Ҳиндистонлик абитуриентларнинг оффлайн суҳбатлари учун етарли жойга эга бўлиши;
  • ТМА ва олий ўқув юртидан кейинги таълим тизими ҳақида тўлиқ ва батафсил маълумот бериш;
  • Ҳиндистон тиббиёт марказларида ТМА раҳбарияти ва профессор - ўқитувчилари учун стажировкаларни амалга оширишда, мувофиқлаштирувчи марказ бўлиш;
  • ТМА талабалари учун Ҳиндистоннинг етакчи тиббиёт марказларида (Фортис, Аполлон, Артемис ва бошқалар) ёзги амалиётларини ташкил этиш;
  • Ҳиндистон меҳнат бозорида талабга эга бўлган мутахассисларни тайёрлаш бўйича ўқув режалари ва дастурларини ишлаб чиқишни ташкил этиш бўйича маълумотлар тўплаш;
  • Академия битирувчилари учун потенциал иш берувчиларнинг аризаларини қабул қилиш жойи бўлиш;
  • Ҳиндистоннинг етакчи ўқитувчиларини ТМАга таклиф қилиш орқали Академияга унинг ўқув салоҳиятини ривожлантиришда максимал даражада ёрдам беради.
Фото: Тошкент тиббиёт академияси

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид