Жамият | 16:02 / 21.08.2022
14561
4 дақиқада ўқилади

Имконсиз она ҳасрати: “Икки ўғлим бор – иккиси ҳам ногирон”

Оналарнинг фарзанди учун тўккан кўзёшларини кўриш мушкул. Айниқса бу ёшлар дардмандлик сабаб тўкилаётган бўлса. Бу аёллар кунларини шу болалар парвариши билан, тунларини эса уларга шифо сўраш билан ўтказишади. Уларнинг энг катта орзулари боласининг дарддан фориғ бўлганини кўриш.

 

Икки ўғлим бор – иккиси ҳам ногирон

Фирдавс тил ўрганишга, туризм соҳасида ўз ўрнини топишга интилаётган пайтда аҳволи оғирлашган. Бир фарзанди беморликни бошдан кечираётган онаси учун бу иккинчи синов эди.

“Икки фарзандим ногирон. Кенжа ўғлимнинг оёғида суяк чириши туфайли уч марта мураккаб операцияни ўтказди. Ҳозир яна иккита операцияси бўлиши керак эди, лекин ҳаммамиз акаси билан овора бўлиб қолдик.

Бир фарзандни 17 ёшга киритиб, кейин тупроққа бериб қўйишни ўйлашдан қўрқинчли нарса йўқ. Болам соғайиши учун курашяпман”, - куйинади беморнинг онаси.

Фирдавс Ҳамдамовга оид маълумотлар:

Ҳумо: 9860 1901 1087 1133 онаси Нилуфар Аҳмадалиева номида

Манзил: Қашқадарё вилояти, Қарши тумани, Навбаҳор маҳалласи 27 уй.

Бу касалга чалинган ҳамма болаларга шифо сўрайман, ўзимгаям...

“Бу хабарни эшитганда устимдан муздай сув тўкилгандай бўлди. Ўзим гепатитдан мунтазам даволаниб келардим, бу касал ҳам бор экан.

Шундай оғирлашган ҳолатлари бўлдики, жонлантириш бўлимларида 20 кунлаб ётишига тўғри келди”, - ўғлининг соғлигидан ташвишланади она.

Шоҳжаҳон мактабда аъло баҳоларга ўқиган, лидер ўқувчилардан бири бўлган. У мактабини, дўстларини соғинганини айтар экан, кўзёшларини тия олмайди. Ўзига ва ўзи каби хаста болаларга шифо тилаётганини айтади.

Шоҳжаҳон Абдулқосимовга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0423 2589 5638 бувиси Зуҳра Ортиқова номида

Ҳумо: 9860 0301 2761 1272 қариндоши Тонмурод Мамасиддиқов номида

Манзил: Наманган вилояти, Чортоқ тумани, “Боғистон” МФЙ, 10 уй.

Болам оққон дейишга ҳам қўрқдим

3 ёшли Сардорбек оққондан азият чекяпти. Деҳқончилик орқасидан кун кўрадиган наманганлик оила учун бу касалнинг даҳшати ҳам йўқчиликда, ҳам жонидан азиз фарзандининг азобларида сезиляпти.

“Бу кунлар бошимизга тушади деб ўйламагандим. Ўғлимдан айрилишдан қаттиқ қўрқдим. Боламнинг касаллигини уйдагиларга, отасига айтолмай қийналдим.

Ҳозир ҳамма нарсамизни сотиб уни даволатяпмиз, тузалиши учун қўлимиздан нима келса қиляпмиз”, - дейди боланинг онаси Ҳилола.

Сардорбек Рўзимовга оид маълумотлар:              

Ўзкард: 6262 5701 7843 6806 қариндоши Ўткир Эсонбоев номида

Ҳумо: 9860 6004 3600 1595 онаси Ҳилола Ёдгорова номида

Манзил: Наманган вилояти, Чуст тумани, “Ғова” ҚФЙ.

Айрим болаларни касал бўлгани учун оталари ташлаб ҳам кетишади...

Уч фарзанд ўстираётган бу оиланинг бир ўғли бир йилдан бери оққондан даволанади. Тошкентда ижарада туриб даволаниш учун имкон йўқлигидан оила бекаси Дилбар опа бемор ўғли билан вилоятдан қатнаб муолажа олишга мажбур бўлишмоқда.

“Турмуш ўртоғим оддий ишчи, 2 млн сўм ойлик олади. Боламдан хавотир олиб тинимсиз телефон қилади, имкон қадар дори-дармонларни етказишга ҳаракат қилади. Шунисига ҳам шукур қиламан, чунки касалхонада ётган баъзи касал болаларнинг оталари ташлаб кетганини ҳам кўрдим”, - елкасидаги юкни бўлишаётган турмуш ўртоғини алқайди аёл. Бу ерга қатнаш, даволаниш учун уйидаги сигир-бузоғини сотиб харжлаётганини айтади.

Жавоҳир Алиқуловга оид маълумотлар:

Ўзкард: 8600 0609 8746 4865 онаси Дилбар Қаршиева номида

Манзил: Сирдарё вилояти, Сайҳунобод тумани, Нурли йўл маҳалласи, Ниёзбоши кўчаси 21 уй.

Олис қишлоқлардан келган оддий оилаларнинг аъзолари яхшиларнинг мададига муҳтож. Бу болаларнинг соғайиб эл қатори яшашлари, бошқа болалар каби ўйнаб-кулишларига сабабчи бўлайлик!

Гулмира Тошниёзова тайёрлади.
Тасвирчи Абдусалим Абдувоҳидов

Мавзуга оид