Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ҳузурида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш кенгаши тузилади
Президент ҳузурида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев маълум қилди.
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот давомида президент администрацияси раҳбарига икки ҳафта муддатда ушбу кенгаш ишини ташкил қилиш топширилди.
Президент сўзини якунлаб, айни пайтда тадбиркорлар билан фикр алмашмоқда, улар таклиф ва ташаббусларини тингламоқда.
Аввалроқ Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилиши хабар берилганди.
Савдо-саноат палатасининг ўзига ҳукуматга кўриб чиқиши мажбурий бўлган масала киритиш, тадбиркор манфаатини кўзлаб Олий судга ариза бериш ҳамда иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриб чиқиш юзасидан шикоят киритиш ваколатлари берилади.
Мавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:17 / 03.11.2025
Стратегик тузилмалар янгиланди: президент ҳузурида янги кенгаш ва агентлик
22:30 / 23.08.2025
Бизнесга “амнистия”, энергетикада пасайиш ва 2023 йилга қайтган доллар — ҳафта дайжести
14:26 / 21.07.2025