Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Владимир Норов АҚШ конгрессменлари билан музокара ўтказди
2022 йил 22 август куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов конгрессменлар Трент Келли ва Дарин Лаҳуддан иборат АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси делегациясини қабул қилди.
Мулоқотда парламентлараро алоқаларни кенгайтириш, сиёсий, савдо-инвестиция, академик ва маданий-гуманитар соҳалардаги мулоқотни икки давлат даражасида ҳам, конгрессменлар вакили бўлган Миссисипи ва Иллинойс штатлари билан ҳам чуқурлаштиришга эътибор қаратилди.
Конгресс вакиллар палатасидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» фаолияти муҳокама қилинди. Кокус таркиби Ўзбекистон билан стратегик шерикликни тизимли ривожлантиришни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайдиган истиқболли америкалик қонун чиқарувчилар ҳисобига кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Конгрессменлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш юзасидан чораларни кўришга тайёрлигини билдирди.
Афғонистон масаласида фикр алмашилди. Томонлар ушбу мамлакатдаги мураккаб гуманитар вазият олдини олиш бўйича ўзаро ҳамкорлик қилишга тайёр эканини билдирди.
Учрашувда икки томонлама кун тартиби долзарб масалалари, мамлакатлар халқаро ташкилотлар доирасидаги алоқалари кўриб чиқилди.
Мавзуга оид
09:02
Нетаняҳу Трампга босим ўтказиши мумкин — АҚШ разведкаси
22:39 / 19.06.2026
Тушунарсиз келишув: Теҳрон уни «Америка устидан ғалаба» деб талқин қилмоқда
21:38 / 19.06.2026
АҚШ ва Эрон ўртасида Швейцариядаги музокаралар ўтказилмайдиган бўлди
20:51 / 19.06.2026