Ўзбекистон | 07:54 / 24.08.2022
7845
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда дам олиш кунлари автобус ҳаракати қандай ташкил этилиши маълум бўлди

Мустақиллик 31 йиллиги муносабати билан байрам ва дам олиш кунларида жамоат транспорти фаолиятида ўзгариш бўлади.

Фото: Kun.uz

«Тошшаҳартрансхизмат» АЖ ахборот хизмати хабарига кўра, транспорт ҳаракати қуйидагича ташкил этилади:

  • 2022 йил 1 сентябрь, пайшанба – Мустақиллик куни, ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2022 йил 2 сентябрь, жума – қўшимча дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2022 йил 3 сентябрь, шанба – одатий дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
  • 2022 йил 4 сентябрь, якшанба – одатий дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Бундан олдин Мустақиллик байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олиши хабар қилинганди

Мавзуга оид