Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
1 январдан аҳоли барча қатламини зилзилага тайёрлаш тизими жорий этилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳоли барча қатламини зилзилага тайёрлаш тизимини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистонда аҳоли барча қатламини зилзилага тайёрлаш тартиби тўғрисидаги низом, Ўзбекистонда аҳоли барча қатламини зилзилага тайёрлашга мўлжалланган миллий электрон платформани юритиш ҳамда малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланади.
Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
- 2023 йил 1 январдан бошлаб аҳоли барча қатламларини миллий электрон платформадаги малака ошириш ўқув курслари орқали зилзилага тайёрлаш тадбирлари олиб борилишини йўлга қўяди ва тайёргарликдан ўтганлар мониторингини юритади;
- аҳоли барча қатламларини зилзилага амалий жиҳатдан тайёрлашни жойларда ўтказиладиган ўқув-машқлари орқали амалга ошириш амалиётини изчил давом эттиради.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари раҳбарлари, масъул мутахассислари, қутқарув хизматлари, қутқарув ва фуқаро муҳофазаси тузилмалари, улар таркибига кирмаган ходим ва хизматчиларни ҳамда ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш, улар томонидан ўтказиладиган ўқув машқлари ва машғулотларини молиялаштириш, ушбу ташкилотларга ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.