Иқтисодиёт | 09:03
945
1 дақиқада ўқилади

Ҳукумат назорат-касса тизими бўйича янги ўзгартишлар тайёрламоқда

Ўзбекистонда савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида ҳисоб-китоб тизимини такомиллаштиришга қаратилган янги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди. Унда электрон чеклар, рецептли дори воситалари савдоси ва рақамли маркировка бўйича қатор ўзгартишлар назарда тутилган.

Сунъий интеллект яратган сурат

Ҳужжатга кўра, рецепт билан бериладиган дори воситалари сотилганда электрон рецепт рақами касса чекида мажбурий тарзда акс эттирилиши мумкин.

Шунингдек, қўшилган қиймат солиғининг салбий фарқ суммасини тезлаштирилган тарзда қоплаш тартиби фақат Президент қарори билан тасдиқланган йирик солиқ тўловчилар рўйхатига киритилган компанияларга нисбатан қўлланиши белгиланмоқда.

Лойиҳада қалбаки рақамли маркировкаланган ва контрафакт маҳсулотларни импорт қилиш, ишлаб чиқариш ҳамда сотиш бўйича жиноий жавобгарликни назарда тутувчи нормани бекор қилиш ҳам таклиф этилган.

Ҳукумат ушбу чоралар иқтисодиётда хуфиёна айланмани қисқартириш, замонавий ахборот ечимларини жорий этиш ва назорат-касса машиналари тизимини янада такомиллаштиришга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид