Ўзбекистон | 07:20 / 27.08.2022
2585
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда иккита кўча вақтинча ёпилади

Тошкент шаҳридаги иккита кўча 27 август куни соат 9:00 дан соат 13:00 га қадар вақтинча ёпилади.

Пойтахт ИИББ хабарига кўра, бу йўл таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани муносабати билан амалга оширилади.

Ушбу кўчалар:

  • Сеул кўчаси Фурқат кўчаси билан кесишмасидан Бунёдкор шоҳкўчаси билан кесишмасигача; 
  • Мўминова кўчаси Шаҳриобод кўчаси билан кесишмасидан Дўрмон йўли кўчасигача.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид