Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғона ва Наманган вилоятларидаги ҳудудлар чегараси ўзгартирилади
2022 йил 29 август куни Сенат Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Фарғона вилояти Учкўприк, Ўзбекистон, Данғара, Қўштепа, Тошлоқ, Фарғона туманлари ва Қўқон, Марғилон, Фарғона шаҳарлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, Фарғона вилояти шаҳар ва туманлари чегараларида муаммоли масалалар мавжуд бўлиб, бу ушбу ҳудудларда истиқомат қилаётган аҳолига турли ноқулайликлар ва қийинчиликларни келиб чиқармоқда.
Фарғона вилояти Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари таркибидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли аксарият қисми шаҳарлардаги ижтимоий соҳа (мактаб, боғча, касалхона) муассасаларига қатнашига тўғри келмоқда.
Муҳандислик-коммуникация тизимлари, электр тармоқлари, табиий газ, ичимлик суви таъминоти шаҳарлар ҳудудидан тортилган бўлиб, Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарлари таркибига ўтказилаётган ҳудудларга ушбу корхоналар томонидан хизмат кўрсатилмоқда.
Қўқон, Марғилон ва Фарғона шаҳарларида аҳоли жуда зич жойлашгани сабабли, шаҳарларни ривожлантириш, улар ҳудудини янада кенгайтиришда муаммоли масалалар юзага келмоқда.
Дастлабки муҳокамалар жараёнида Фарғона вилояти Ўзбекистон, Данғара, Учкўприк туманларидан жами 2,6 минг гектар ер майдони Қўқон шаҳри таркибига, Фарғона, Қўштепа, Тошлоқ туманларидан жами 1,1 минг гектар ер майдони Марғилон шаҳри таркибига, Фарғона туманидан 812 гектар ер майдони Фарғона шаҳри таркибига ўтказилиши кутилаётгани айтиб ўтилди.
Бундан ташқари, мажлисида “Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ва Наманган шаҳри Давлатобод тумани, Наманган шаҳри чегараларини ўзгартириш тўғрисида”ги масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Унда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманидан 472,2 гектар ер майдонини Наманган шаҳри Давлатобод тумани таркибига ўтказиш ва ўтказилган ер майдони ҳудудида “Янги Наманган шаҳарчаси” комплексини барпо этиш таклифи илгари сурилди.
Барпо этилаётган шаҳарча ҳудудида турар жой, ижтимоий объектлари, олий таълим муассасаси, бизнес-марказлари, кинотеатр, маданият маркази, меҳмонхона, IT парк, санъат галереяси ҳамда 68 гектар майдонда “Янги Ўзбекистон” боғи барпо этилади.
Мажлис сўнггида қўмита тегишли қарорлари қабул қилинди.
Мавзуга оид
20:20 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган халқаро гуллар фестивалининг меҳмони бўлди
18:20 / 23.06.2026
Қирғизистон ва Ўзбекистон қишлоқларини алмашди
17:48 / 23.06.2026
Шавкат Мирзиёев Наманган вилоятини ривожлантириш бўйича муҳим топшириқлар берди
14:38 / 23.06.2026