Жаҳон | 19:20 / 30.08.2022
11011
1 дақиқада ўқилади

Францияда йигирма йил ичидаги энг юқори ҳарорат қайд этилди

18 июл куни Нант шаҳрида ҳаво ҳарорати 42 даражага етди, бу мазкур шаҳар учун мутлақ рекорд ҳарорат ҳисобланади.

Фото: AP

Францияда ёз фасли 2003 йилдан буён энг иссиқ фасл бўлди, деб хабар берди Franceinfо радиостанцияси.

"2022 йил ёзи 2003 йилдан буён кузатилган иккинчи энг иссиқ ёз бўлди. Июн, июл ва августда ўртача ҳарорат 22,67 даражани тшакил этди, 2003 йилда 23,10 даражага етганди", - дейилади хабарда.

18 июл куни Нант шаҳрида ҳаво ҳарорати 42 даражага етди, бу мазкур шаҳар учун мутлақ рекорд ҳарорат ҳисобланади, дея аниқлик киритди Franceinfo.

Ёз фасли давомида бутун Франция ҳудудида юқори ҳарорат ҳукм сурди. 

Ўртаер денгизидаги ҳарорат ҳам меъёрдагидан 4-5 даражага юқори бўлди.

Июлда кузатилган жазирама сабабли мамлакатда сувдан фойдаланишга чекловлар киритилди.

Маълумотларга кўра, жазирама ва қурғоқчилик оқибатида Францияда мева-сабзавотлар ҳосили қарийб 35 фоизга камайган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид