Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кон-металлургия саноати учун экологик талаблар ўрнатилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф-муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Экология қўмитаси, Иқтисодий тараққиёт вазирлиги ва бошқа масъул давлат органларига қуйидаги вазифалар юклатилган:
- кон-металлургия саноатида экологик талабларни ва атроф-муҳит муҳофазаси меъёрларни халқаро “яшил иқтисодиёт” мақсадларига эришиш индекси (Global Green Growth Index) асосида жаҳондаги ўнта энг яхши мамлакат даражасига етказиш;
- кон-металлургия саноати корхоналарида кам чиқитли ва ресурсларни тежайдиган технологияларни жорий этиш, табиатни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурсларни қайта тиклашда самара берувчи фаолиятни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш;
- кон-металлургия саноати корхоналарида халқаро стандартлар асосида босқичма-босқич шаффоф ва самарали экологик менежмент тизимини жорий этишга қаратилган энг мақбул тартибга солиш сиёсатини юритиш.
Кон-металлургия саноати соҳасида экологик талабларни ва атроф-муҳит муҳофазаси меъёрларини халқаро стандартлар асосида белгилаш дастури тасдиқланган. Дастур ўзига аниқ чора-тадбирларни қамраб олган бўлиб, унда иккита асосий йўналиш белгиланган:
- атроф-муҳитга чиқариладиган ифлослантирувчи моддалар экологик талаблар доирасидан ошмаслигини таъминлаш;
- кон-металлургия саноати корхоналарида илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб экологик менежмент тизимини жорий этиш.
“Навоий КМК”, “Олмалиқ КМК” ва “Ўзметкомбинат” акциядорлик жамиятлари фаолиятларини 2023 йил 1 июлга қадар халқаро стандартларга мувофиқлаштириш мақсадида уларга қуйидаги вазифалар юклатилмоқда:
- Глобал ташаббускорлик ҳисоботи ҳамда Атроф-муҳит, ижтимоий ва бошқарув тартиби асосида узоқ муддатли экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
- “яшил маҳсулот” ишлаб чиқаришни кенгайтириш;
- тадқиқотлар, ҳамкорлик келишувлари ва инновацион ечимлар орқали биохилма-хилликка салбий таъсир олдини олиш ва камайтириш;
- сувни тежаш мақсадида айланма сувлардан кенг фойдаланиш ишларини жадаллаштириш ва у билан боғлиқ муҳим самарадорлик кўрсаткичларини ишлаб чиқиш;
- атмосфера ҳавосига ифлослантирувчи моддаларни чиқаришни кескин камайтиришга эришиш.
Мавзуга оид
14:16 / 25.02.2026
Ўзбекистон Афғонистонда темир ва мис конларини қидиришни бошлади
17:50 / 23.02.2026
«Ўзбекнефтгаз» янги конлардан газ оқими олинганини эълон қилди
22:21 / 06.12.2025
Хитойлик инвесторлар Жиззахдаги волфрам конини ишга туширмоқда
20:35 / 08.09.2025