07:45 / 30.08.2022
3389

Ўзбекистонда бир қанча элчиларга олий дипломатик мартабалар берилди

Мамлакат мустақиллиги 31 йиллиги арафасида Ўзбекистон президенти фармонлари билан қатор дипломатик миссиялар раҳбарларига олий дипломатик мартабалар берилди.

Президент матбуот котиби Шерзод Асадовнинг хабар қилишича, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчиси Фарҳод Орзиев ва Туркманистондаги элчиси Акмал Қўчқоровга - фавқулодда ва мухтор элчи мартабаси берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Австриядаги элчиси Абат Файзуллаев, ЮНЕСКОдаги доимий вакили Умид Шодиев ва  Женевадаги БМТ бўлинмасидаги доимий вакили Улуғбек Лапасовга - 2-даражали фавқулодда ва мухтор вакил мартабаси берилди.

«Ўзбекистон дипломатик ходимлари учун дипломатик даражалар ва унвонлар белгилаш тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, фавқулодда ва мухтор элчи, биринчи ва иккинчи даражали фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражалари президент фармонлари билан берилади.

Фавқулодда ва мухтор элчи мартабалари умрбод берилади.

Top