Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мулкка бўлган ҳуқуқ уни тасдиқловчи ҳужжатни бекор қилиш билан тугатилмайди
АОКАда Олий суди раиси ўринбосари Ҳалилилло Тўрахўжаев, Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов, Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримов иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш тўғрисидаги президент фармони ҳақида маълумот берилди.
Эндиликда ердан ихтиёрий воз кечиш мулкдор нотариал тасдиқланадиган аризасига асосан амалга оширилади. Бунинг учун ҳоким қарорини қабул қилиш талаб этилмайди.
Юридик шахс тугатилганда унинг қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасига бўлган ҳуқуқлари бекор қилинмайди ва ер давлат захирасига қайтариб олинмайди. Мазкур ерлар тугатилаётган юридик шахс муассисларига ўтади.
Эндиликда мулкдор ёки унинг вакили ўз мулкини ҳар қандай тажовуздан ҳуқуқни бузишга мутаносиб равишда ва ҳуқуқ бузилиши олдини олиш учун зарур ҳаракатлар доирасида мустақил ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга бўлади.
Турар жойга нисбатан мулкдор билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун улар розилигини олиш талаб этилмайди.
Мавзуга оид
10:41 / 11.09.2025
Ҳуқуқий тарғибот соҳага масъул давлат органи томонидан амалга оширилади
14:15 / 05.03.2025
Товарлар, хизматлар ва ишларга эксклюзив ҳуқуқлар кимларга берилади?
15:54 / 07.02.2025
Финландия россияликларга кўчмас мулк билан боғлиқ келишувларни тақиқлашга қарор қилди
11:31 / 26.12.2024