Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дам олиш кунларидаги иш учун камида икки ҳисса миқдорда ҳақ тўланади
Ходимларни байрам (ишланмайдиган) кунлари иш берувчи фармойиши бўйича ишга жалб этишга фақатгина қатор шартларда йўл қўйилади.
“Ҳуқуқий ахборот” каналида ёзилишича, бунда ишга жамоа шартномасида, агар у тузилмаган бўлса – иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимлар бошқа вакиллик органи билан келишиб белгиланган асослар бўйича йўл қўйилади.
Ишлаб чиқариш-техника шароитлари ва бошқа шароитларга кўра ишни тўхтатиб туриш мумкин бўлмаган жойларда, аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати бўлган ишларда, кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларида байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлашга йўл қўйилади.
Дам олиш кунлари ва байрам кунларидаги ишлар учун камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади.
Байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Мавзуга оид
23:00 / 10.06.2026
Швеция ўзбекистонлик меҳнат муҳожирларига очилмоқда
20:30 / 09.06.2026
“Ўғлимнинг ўрнидан бошқа болани имтиҳонга киритишган” — Кореяга ишга жўнатиш “бизнеси” қурбони
15:09 / 07.01.2026
Ишга жойлаштириш бўйича ҳукуматлараро келишувлар сони оширилади
16:54 / 25.12.2025