Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Fly Dubai’га Дубай - Наманган йўналишидаги қатновлар учун рухсатнома берилди
Fly Dubai авиакомпаниясига Дубай - Наманган - Дубай йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилди.
Фото: Fly Dubai
Ўзбекистон ҳукумати ва Бирлашган Араб Амирликлари ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови тўғрисидаги битим асосида 30 августда “Ўзавиация” агентлиги томонидан Fly Dubai авиакомпаниясининг Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи эксплуатацион рухсатномасига янги - Дубай - Наманган - Дубай йўналиши киритилди.
Бу авиакомпания томонидан мунтазам парвозларни амалга ошириш учун рухсат олган Ўзбекистондаги учинчи аэропорт ҳисобланади. Ҳозирги кунда авиакомпания Тошкент ва Самарқанд аэропортларига авиақатновларни амалга оширмоқда.
Fly Dubai авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам авиақатновларни Boeing 737 ҳаво кемаларида амалга оширади.
Бундан олдин FlyNas авиакомпаниясига Жидда – Тошкент – Жидда йўналишида мунтазам авиақатновларни амалга ошириш учун рухсатнома берилганди.
Мавзуга оид
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
08:52 / 13.05.2026
Намангандаги гуллар фестивали Гиннес рекордлар китобига кириши мумкин
20:03 / 02.05.2026