Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш жамоатчилик кенгаши ташкил этилди
“Ўзбекистон президентининг тадбиркорлар билан 2022 йилдаги “очиқ мулоқоти”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланди.
Ҳужжат билан қуйидаги йўналишларни қамраб олувчи “Йўл харитаси” тасдиқланган:
- тадбиркорлик субъектларини тоифаларга ажратиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича манзилли ишлаш;
- тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ва янги лойиҳаларни амалга ошириш учун қулай молиялаштириш тизимини яратиш;
- тадбиркорлар учун етарли шарт-шароит, инфратузилма ва кафолатли бозор яратиш;
- мулк ҳуқуқини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, мол-мулкни ҳақиқий бозор активига айлантириш;
- тадбиркорлар фаолиятини назорат қилиш ва уларни жавобгарликка тортишни эркинлаштириш;
- тадбиркорлар билан учрашувда билдирилган ташаббуслар ижросини ташкил этиш ҳамда “очиқ мулоқот” натижаларини кенг тарғиб қилиш.
Президент ҳузурида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоат кенгаши ташкил этилиб, унга президент администрацияси раҳбари раислик қилади. Кенгаш таркибига вазирлик ва идоралар раҳбарлари, бизнес вакиллари киритилди. Жамоатчилик кенгаши асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот”да билдирилган таклиф ва ташаббуслар вазирлик ва идоралар томонидан самарали ва ўз вақтида ижро қилиниши ҳолати устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш;
- давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари, илмий доиралар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамияти бошқа институтлари ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлаш;
- тадбиркорлар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига дахл қилувчи энг муҳим масалалар юзасидан жамоатчилик фикрини тизимли мониторинг қилиш ва ҳар томонлама таҳлил қилиш, ижтимоий сўровлар ўтказиш, уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўтказиш;
- тадбиркорликни ривожлантиришга тўсиқ ва ғов бўлаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда ваколатли давлат органларига тақдим этиш;
- тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини тадбиркорларга етказиш, улар ҳуқуқий маданиятини ошириш ва иқтисодий кўникмаларини шакллантиришга кўмаклашиш.
“Йўл харитаси”да белгиланган вазифалар бажарилишини назорат қилиш учун ҳар ойда давлат идоралари ва ташкилотлар раҳбарлари Вазирлар Маҳкамаси раёсатида ҳисобот бериб боради. Ҳар чоракда президент администрациясида йиғилишлар ўтказилади.
Мавзуга оид
11:08 / 12.11.2025
Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ташкил этилади — Президент фармони
15:01 / 10.11.2025
Тошкент шаҳри ва Хоразмда тадбиркорлик зичлиги энг юқори
15:11 / 04.11.2025
Битирувчиларни ишга олган тадбиркорлар учун имтиёзлар жорий этилди
15:17 / 03.11.2025