Ўзбекистон | 12:38 / 02.09.2022
3011
1 дақиқада ўқилади

Адвокатлик гувоҳномасини расмийлаштириш тартиби ўзгаради

Вазирлар Маҳкамасининг «Адвокатлик гувоҳномасини бериш тартиби тўғрисида низомни назорат қилиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Билдирилишича, лойиҳани ишлаб чиқишдан мақсад адвокатлик гувоҳномаси бўйича қоғозбозлик олдини олиш, адвокатлар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар сонини қисқартириш ва адвокатлик гувоҳномасини ID-карта сифатида махсус QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштиришни жорий этишдан иборат.

Лойиҳага кўра, шу кунга қадар адвокат томонидан тақдим этилган айрим ҳужжатлар бекор қилиниб, адвокатлик фаолияти учун лицензия нусхаси ҳамда адвокатлик қасамёдини тасдиқловчи ҳужжатлар, адвокат фотосурати ҳудудий адлия бошқармалари томонидан мустақил олинади, адвокатлик гувоҳномаси ID-карта шаклида тасдиқланади, адвокатлик махсус гувоҳномаси почта орқали юборилиши, гувоҳномадаги QR-кодни сканерлаш орқали адвокат мақоми ҳақида маълумот олиш белгиланади.

Қайд этилишича, лойиҳа қабул қилиниши адвокатлик гувоҳномасини бериш тартибини тўлиқ рақамлаштириш, адвокатура институтини янада такомиллаштириш имконини беради.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид