Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарлари бепул ижарага берилади
Президент мактаб дарсликларининг ижара тўловлари нархи кескин оширилиши ортидан кенг жамоатчилик, жумладан, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар фонида дарсликларни бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди.

Фото: Kun.uz
Шавкат Мирзиёев мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш бўйича топшириқ берди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати раҳбари Шерзод Асадов хабар қилди.
«Мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларининг ижара тўловлари миқдорлари кескин оширилиши муносабати билан кенг жамоатчилик, ота-оналар томонидан билдирилган эътирозлар юзасидан президентимизга ахборот берилди.
Мактаб дарсликлари болаларнинг умумий ўрта таълим олишида фавқулодда муҳим ўрин тутишини ҳисобга олиб ҳамда мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналарини, қонуний вакилларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий адолатни таъминлаш мақсадида давлатимиз раҳбари Вазирлар Маҳкамаси ва Халқ таълими вазирлигига мактаб дарсликлари ва машқ дафтарларини бепул ижарага беришни тезкор йўлга қўйиш юзасидан топшириқ берди», дейилади хабарда.
Аввалроқ ижтимоий тармоқларда фойдаланувчилар Ўзбекистонда мактаб дарсликлари ижараси нархи «2−3 бараварга» қимматлашгани ва биринчи чоракдан кейингина янги китоблар чиқарилишидан шикоят қилишганди. Халқ таълими вазирлиги буни қоғоз нархлари ва транспорт харажатлари ошгани билан изоҳлаганди.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Киевнинг Истанбулдаги музокаралар учун таклифлари маълум бўлди
Жаҳон | 15:45
-
Санкцион товарларнинг Ўзбекистон орқали Россияга етказилиши қисқаргани қайд этилди
Ўзбекистон | 15:36
-
Айрим судялар ваколати муддати даврига қайта тайинланди
Ўзбекистон | 15:25
-
Электр ва газ нархларининг ўзгариши. Бу истеъмол ҳажми ва таъминот даражасига қандай таъсир қилди?
Ўзбекистон | 15:18
Мавзуга оид

15:16 / 12.12.2024
2025 йилда дарсликлар ижараси учун тўлов олинмайди

18:42 / 30.10.2024
Мактаб дарсликлари ижараси учун тўлов тикланиши мумкин

14:50 / 23.10.2024
Мисрда инглиз тилидаги илк Ўзбек тили грамматикаси дарслиги яратилди

11:54 / 29.09.2024