Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Салливан Россиядаги АҚШ элчиси лавозимини тарк этиши сабабини айтди
Жон Салливан АҚШнинг Россиядаги элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаб, 4 сентябр куни Москвадан жўнаб кетганди.
Жон Салливан турмуш ўртоғининг бетоблиги сабабли АҚШ элчиси лавозимини тарк этди. У бу ҳақда Politico журналисти Нахал Тусига маълум қилди.
Тусининг ёзишича, Салливаннинг турмуш ўртоғи Грейс Родригес анчадан буён саратон касаллигига чалинган бўлиб, охирги ҳафтада унинг аҳволи оғирлашган. 5 сентябр куни Родригес вафот этган.
Жон Салливан журналист билан суҳбатда унинг кетиши Россиянинг Украинадаги ҳарбий ҳаракатлари ёки АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг сиёсати билан боғлиқ эмаслигини таъкидлаган.
Салливан 2019 йил декабрида АҚШнинг Россиядаги элчиси этиб тайинланган эди.
Қайд этилишича, Жон Салливан Москвани тарк этгач, қирқ йиллик давлат хизматидаги фаолиятини якунлайди, бу даврда у АҚШнинг бешта президенти даврида ишлаган ва шу қаторда АҚШ давлат котиби ўринбосари, Адлия, Мудофаа ва Савдо вазирликларида юқори лавозимларни эгаллаган.
Элчи Салливаннинг ўрнига янги амалдор келгунига қадар Элизабет Руд АҚШнинг Москвадаги элчихонасида муваққат ишлар вакили сифатида ишлайди.
Мавзуга оид
08:00 / 05.09.2022
Салливан АҚШ элчиси сифатидаги фаолиятини якунлаб, Россияни тарк этди
12:35 / 18.02.2022
«Киев АҚШни Россия билан урушга тортмоқда» — Россия АҚШнинг хавфсизлик кафолати бўйича хатига жавоб берди
10:13 / 23.04.2021
АҚШ элчиси Россияни тарк этди
09:09 / 20.04.2021