09:18 / 07.09.2022
9394

Ўзбекистон қорамол гўшти импортини оширди

Қорамол гўшти импорти 10,5 минг тоннага ошган.

Фото: iStock

2022 йил январь-июль ойларида Ўзбекистонга 9 та давлатдан қиймати 116,4 млн АҚШ долларига тенг бўлган 26,9 минг тонна қорамол гўшти импорт қилинган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, қорамол гўшти импорти ўтган йил мос даври билан солиштирилганда 10,5 минг тоннага ошган.

2022 йил 7 ойида Ўзбекистон энг кўп қорамол гўштини импорт қилган давлатлар орасида Беларусь етакчилик қиляпти – 14,4 минг тонна.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Қозоғистон – 9,1 минг тонна;
  • Бразилия – 1,3 минг тонна;
  • Ҳиндистон – 784 тонна;
  • Россия – 604 тонна.
Top