Ўзбекистон | 07:38 / 08.09.2022
16866
3 дақиқада ўқилади
Ногиронлиги бўлган шахслар қандай лавозимларда ишлаши мумкинлиги аниқлаштирилди
Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Ногиронлиги бўлган шахслар меҳнат фаолиятини амалга ошириши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ишчи касблар ва хизмат лавозимлари намунавий рўйхати (классификатори). Ушбу рўйхатда 70 та меҳнат тури бўйича 700 га яқин касб ва мутахассисликлар акс эттирилган, улар орасида электр ва автотележка ҳайдовчиси, президент халқ қабулхонаси инспектори, шифокор-мутахассис, эксперт, товаршунос ва ҳоказо бор;
- ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритиши учун иш ўринлари ва касбларни мослаштириш бўйича тавсиялар. Ушбу ҳужжатда ногиронлиги бўлган шахслар иш жойларини аттестациядан ўтказиш, иш жойларидаги жиҳозлар ва меҳнат қуроллари бўйича тавсиялар, санитария-маиший ва махсус хоналарни ташкил этиш ва жиҳозлаш бўйича тавсиялар акс эттирилган. Бино ичида ногиронлиги бўлган шахслар фойдаланадиган эшикларни очиш-ёпиш мосламалари, горизонтал тутқичлар, дастаклар, жўмраклар, ускуналарни ишга солувчи тугмалар ва бошқа жиҳозлар баландлиги 1,1 метрдан ошмаган бўлиши лозим. Лифтлар, холлар, тамбурлари ва ҳожатхона кабиналарида “ташвиш” қўнғироқ тугмаси ва диспетчер (навбатчи) билан гаплашиш тузилмасини ўрнатиш тавсия этилади;
- ногиронлиги бўлган шахслар фаолият юритиши мумкин бўлган касблар ва лавозимлар рўйхати ҳамда меҳнат шароитлари бўйича тавсиялар. Менингит, арахноидит, менингоэнцефалит G03, энцефалит ёки энцефаломиелит G05 касаллиги оқибатида ногиронлик орттирган шахслар тўқима мебеллар тўқувчи, техник-гидролог, тиббий рўйхатдан ўтказувчи, лифтчи сифатида ишлаши мумкин. Уларга енгил жисмоний зўриқиш, асаб-руҳий зўриқиш енгил ёки ўртача, юк бир маротаба кўтариш оғирлиги 5 кг гача (эркаклар учун), 3 кг гача (аёллар учун) бўлган шароитларда ишлаш тавсия этилади.
Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларига иш сўраб мурожаат қилган ногиронлиги бўлган шахслар иш билан бандлигига кўмаклашиш учун йўлланмалар беришда тавсия этилган касб ва лавозимларни инобатга олишлари лозим.
Мавзуга оид
15:53 / 07.11.2024
Япония ва Полшага ишга юборишни ваъда қилган шахслар қўлга олинди
11:30 / 31.10.2024
Уч ҳудудда фуқароларни хорижга ишга юборишни ваъда қилганлар ушланди
07:50 / 26.10.2024
Ўзбекистонда ўртача иш ҳақи 5,1 млн сўмдан ошди
10:20 / 21.10.2024