Ўзбекистон | 07:27 / 08.09.2022
9482
1 дақиқада ўқилади

Тошкент марказидаги айрим кўчалар вақтинча ёпилади

8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсум очилиши муносабати билан очиқ осмон остида “Куз зари оғушида Катта Мусиқа” концерти бўлиб ўтади. 

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан 8 сентябрь куни соат 10:00 дан 00:00 гача шаҳардаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади.

Улар:

  • Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;
  • Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланиш сўралган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид