Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Golden House янги иш ўринларини ташкил этади
Куни кеча ижтимоий тармоқлар ва Telegram-каналларда Ўзбекистоннинг энг йирик девелоперларидан бири бўлган Golden House ходимлар сонини қисқартираётгани ҳақида аноним пост тарқалди. Ушбу хабарнинг раддияси билан компания раҳбари баёнот берди.
Баъзи ноинсоф пабликлар томонидан тарқатилаётган маълумотни шарҳлар экан, Golden House Development раҳбари Авраам Городецкий шундай деди:
“Бизнинг компаниямизда очиқдан очиқ абсурд ва шу билан бирга аноним айбловларни шарҳлаш одат тусига кирмаган, бироқ бугун мен истисно тариқасида изоҳ беришга қарор қилдим. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда шахсан менга йўналтирилган бир неча иғвогар нашрлар чоп этилди. Бу мени обрўсизлантириш учун атайлаб қилинган акция эканлигига шубҳа йўқ. Golden House ходимларни қисқартирмаётганини, аксинча, янги йирик лойиҳалар учун ходимларни фаол равишда ишга жалб этаётганини кўриш учун йирик мутахассис бўлиш шарт эмас. Ўтган йилнинг ўзида компанияда ишлаётган ходимлар сони 60 фоиздан зиёдга ўсди ва ўсишда давом этмоқда.
Ёлғон хабарлар кампаниясини тўхтатиш учун биз имкони бўлган барча қонуний чораларни кўрмоқдамиз. Шу тариқа биз ҳуқуқни ҳимоя қилиш идораларига расман ариза билан мурожаат қилдик. Ушбу ташкилот Ўзбекистоннинг қурилиш бозоридаги етакчилардан бирининг обрўсига путур етказмоқчи бўлганларни аниқлаб, жавобгарликка тортадилар, дея умид қиламан”.Ⓣ
Мавзуга оид
11:38 / 20.04.2026
Охирги 15 ойда Рақобат қўмитасига Golden House устидан 74 та шикоят келиб тушди
10:53 / 31.10.2025
Рақобат қўмитаси Golden House’ни огоҳлантирди
09:48 / 15.08.2025
Ўзбекистон Мустақиллигининг 34 йиллиги муносабати билан — 34% гача чегирмалар!
19:00 / 12.06.2025