13:00 / 10.09.2022
7973

Mobiuz Самарқандда 5G’ни синов тариқасида ишга туширди

Фото: Mobiuz

Mobiuz ШҲТнинг Самарқанд саммити иштирокчиларини алоқа ва юқори тезликдаги интернет билан таъминлаш бўйича катта тайёргарлик ишларини олиб борди.

Саноқли кунларда “Шарқ дурдонаси” деб аталган Самарқанд Ўзбекистоннинг ШҲТга раислигининг муҳим тадбири ўтказиладиган жойга айланади. Самарқанд саммитида йигирмадан ортиқ давлат ва ШҲТ билан ҳамкорлик қилувчи халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этади. Mobiuz томонидан Самарқандда 5G синов тариқасида ишга туширилиши ушбу тадбирга муносиб тайёргарлик кўриш доирасида амалга оширилди.

Бешинчи авлод алоқа ускуналари “Silk Road Samarkand” сайёҳлик маркази ҳудудида, Самарқанд шаҳрининг марказий қисмларида, темирйўл вокзалида, шунингдек, Mobiuz Хизмат кўрсатиш маркази ҳудудида ўрнатилган. Гап дунёдаги етакчи ишлаб чиқарувчиларнинг 16 та 5G таянч станциялари ва тегишли ускуналари ҳақида бормоқда.

Шу билан бирга, Тошкентни Самарқанд билан боғловчи темирйўл ва автомагистрални, шунингдек, Самарқанд шаҳри ҳудудини юқори тезликдаги 4G LTE интернети билан таъминлашга катта эътибор қаратилди. Mobiuz компаниясининг Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳридаги техник бўлимлари жамоалари томонидан янги таянч станциялари ўрнатилди ва мавжудлари янгиланди.

Xусусан, «Afrosiyob» поездлари қатнови йўналиши ва Тошкент-Самарқанд автомобиль йўли бўйлаб 4 та янги станция ўрнатилди, 400 дан ортиқ таянч станциялари модернизация қилинди ва оптималлаштирилди. “Silk Road Samarkand”  ҳудудида 4 таси ўрнатилди, 30 дан ортиқ тўртинчи авлод таянч станциялари иши яхшиланди. Самарқанд шаҳрининг ўзида 90 дан ортиқ таянч станцияларида зарур ишлар амалга оширилди.

Аввалроқ, жорий йилнинг 31 август куни Mobiuz Тошкент шаҳрида 5G тармоғини тижорий мақсадларда фойдаланиш учун ишга туширган эди.

Буларнинг барчаси Mobiuz техник ривожланиши бўйича мақсад ва режаларининг фаол амалга оширилиши самарасидир. Бу ишлар Хитой Халқ Республикасидаги ҳамкорлар иштирокидаги инвестиция лойиҳаси, шунингдек, компаниянинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилмоқда.

Mobiuz Самарқанд ва Тошкентга келаётган барча меҳмонларига “Welcome!” - "Хуш келибсиз!" дейди ва уларни мобил алоқа ва интернетнинг барча афзалликларидан фойдаланишга таклиф қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top