Ўзбекистон | 08:17 / 10.09.2022
6877
4 дақиқада ўқилади

«Ўрмонқурилиш» корхонаси ва вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари тугатилади

“Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Қуйидагилар Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгиланади:

  • ўрмон бойликларини ҳар томонлама кенгайтириш ва улардан оқилона фойдаланишга қаратилган ўрмон хўжалиги соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
  • “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида республикада чўлланиш олдини олиш, ўрмонларни қайта тиклаш, яшил ҳудудларни ва иҳота ўрмонларини кўпайтириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ўрмон тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларга риоя этилишини амалий назорат қилиш;
  • ўрмон фонди ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни самарали бошқаришни ташкил этиш, ўрмон барпо этиш, уларни қайта тиклаш, қўриқлаш, муҳофаза қилиш, ўрмонлардан оқилона ва тежамли фойдаланиш;
  • республикада ўрмонларни тиклаш ва кўпайтириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, тоғ ёнбағирлари, жарликлар ва ташландиқ ерларда эрозияга қарши дарахтзорлар барпо этиш ишлари бажарилишини ташкил қилиш;
  • ўрмон фондини, фауна ва флорасини ўрганиш ҳамда улар қатъий ҳисобини юритиш, ўрмон хўжалигини юритиш амалиётига фан ютуқлари ва илғор тажрибани жорий этиш;
  • ўрмонларни ёнғинлардан, зараркунанда ва касалликлардан, ноқонуний дарахт кесишдан ва бошқа ўрмон қонунчилиги бузилишларидан муҳофаза қилиш;
  • манзарали ўсимликлар кўчатлари ва уруғларини сертификатлаш ва стандартлаштириш ягона тизимини ишлаб чиқиш ҳамда жорий қилишни ташкил этиш;
  • ўрмон хўжаликларида бир-бирига боғлиқ бўлган хўжалик фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, кўчат етиштириш, доривор ўсимликлар тўплаш, асаларичилик, балиқчилик, чорвачилик маҳсулотларини етиштириш ҳамда уларни чуқур қайта ишлаш, халқ истеъмоли товарлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
  • тармоққа халқаро молия институтлари грантларини жалб этиш ва экологик туризмни кенг кўламда ривожлантириш;
  • Ўзбекистоннинг чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича халқаро мажбуриятларини бажариш;
  • чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш масалалари бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан самарали ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
  • Ўзбекистонда чўлланиш ва қурғоқчиликка қарши курашиш бўйича дастур ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этадиган вазирлик, идора ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ишларини мувофиқлаштириш;
  • ўрмон хўжалиги соҳасида ўрта махсус ва олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раисига малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини Вазирлар Маҳкамаси билан келишиш асосида миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилади.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси барча манфаатдор вазирликлар, идоралар, ҳокимликлар, хўжалик юритувчи субъектлар ва тадбиркорлардан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги зарурий маълумотларни олиш, қонунчиликда белгиланган ваколатлар доирасида тўғридан тўғри маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар расмийлаштириш ва айбдор шахсларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга.

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси, Молия вазирлиги ҳамда Давлат активларини бошқариш агентлигининг Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонаси ҳамда вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармаларини тугатиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилади.

Вилоятлар Ўрмон хўжалиги бошқармалари ва “Ўрмонқурилиш” давлат унитар корхонаси ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича ҳуқуқий вориси этиб Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги “Яшил ҳудуд” давлат унитар корхонаси ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ҳудудий корхоналари белгиланади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти