Жаҳон | 07:47 / 03.12.2025
3868
2 дақиқада ўқилади

Аҳоли жон бошига энг кўп ўрмон тўғри келадиган мамлакатлар

Жаҳон ўрмонлари ер юзи бўйлаб бир хил тақсимланмаган: Канада ва Россия каби мамлакатлар ҳиссасига юз миллионлаб гектар ўрмон ҳудудлари тўғри келади. Бироқ бу ўрмон бойликлари аҳоли орасида қандай тақсимланиши дунё бўйлаб кескин фарқ қилади.

Фото: iStock

Юқоридаги инфографикада ҳар бир мамлакат бўйича аҳоли жони бошига тўғри келадиган ўрмон майдони визуал тарзда кўрсатилган бўлиб, сайёранинг яшил қопламига ўзига хос назар ташлаш имконини беради. Агар мамлакатлар бўйича ўртача ҳисобда бир одамга атиги 0,5 гектар ўрмон тўғри келса, айрим танлаб олинган давлатлар бу борада анча юқори кўрсаткичларга эга.

Инфографика учун маълумотлар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) томонидан тақдим этилган. Уларда ҳар бир мамлакатнинг жами ўрмон майдони гектарларда ўлчанган ва 2025 йил учун аҳоли сони бўйича прогнозлар билан таққосланган, шу асосда аҳоли жонига тўғри келадиган кўрсаткич ҳисоблаб чиқилган.

Бу ерда айниқса Гайана ва Суринам ажралиб туради — бу давлатларда ҳар бир аҳолига 22 гектардан ортиқ ўрмон тўғри келади. Бу ҳолатни тропик ўрмонларнинг жуда катта ҳудудларни эгаллаши ва аҳолининг нисбатан кам (ҳар бир мамлакатда бир миллион кишидан кам) бўлиши билан тушунтириш мумкин. Ушбу минтақадаги ўрмонлар Гвиана қалқони деб аталувчи, ер юзида сақланиб қолган энг йирик бирламчи тропик ўрмон мажмуаларидан бирини ташкил этади.

Фото: Visual Capitalist

Рейтинг етакчилари қаторига, шунингдек, Канада (тўртинчи ўрин, бир киши ҳиссасига 8,9 гектар ўрмон) ва Россия (олтинчи ўрин, бир киши ҳиссасига 5,7 гектар ўрмон) ҳам киради — умумий майдони жаҳонда энг катта бўлган мамлакатлардан иккитаси. Гарчи бу давлатларнинг аҳолиси рўйхат тепасида турган Гайанага нисбатан бир неча баробар кўп бўлса-да, улардаги улкан ўрмон ҳудудлари бир киши ҳиссасига ўрмон майдони бўйича ўртача кўрсаткичдан анча юқори даражани таъминлайди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид