Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Елизавета II’нинг дафн маросими ўтказиладиган сана маълум қилинди
Дафн маросими 19 сентябр куни Вестминстер аббатлигида ўтказилади.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II’нинг дафн маросими 19 сентябр куни маҳаллий вақт билан соат 10:00да бўлиб ўтади. Бу ҳақда Букинҳем саройи сайтида маълум қилинди.
Қайд этилишича, қиролича жасади солинган тобут 11 сентябр куни Балморал қалъасидан Эдинбург шаҳрига жўнатилади. Тобут Ҳолируд саройида ва Муқаддас Жайлс ибодатхонасида туради.
13 сентябр куни тобут самолётда Лондонга жўнатилади, марҳуманинг жасади “омма ҳурмат бажо келтириши учун” тўрт кун давомида Вестминстер-ҳоллда туради.
Дафн маросими Вестминстер аббатлигида ўтказилади.
Елизавета II 8 сентябр куни 96 ёшида вафот этди. У Буюк Британия тахтида 70 йил ўтирди.
Мавзуга оид
21:46 / 23.11.2024
Чарлз III нинг тож кийиши британияликларга 90 млн долларга тушгани маълум бўлди
10:59 / 07.11.2024
Қиролича Елизавета II ва шаҳзода Филиппнинг тўйидаги торт бўлаги кимошди савдосида сотилди
21:51 / 13.09.2024
Британияда Елизавета II нинг янги ҳайкали пайдо бўлди. У кўплаб баҳсларга сабаб бўлмоқда
18:36 / 01.01.2023