Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонга қариндошларини йўқлаш мақсадида 2,7 млн киши келди
8 ойда 2,7 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.
Қўмита хабарига кўра, 2022 йилнинг январь-август ойларида Ўзбекистонга келган чет эл фуқароларининг сафар мақсадлари қуйидагича:
қариндошларни йўқлаш — 2,7 млн киши (август ойида 577,4 минг нафар);
дам олиш — 208,8 минг киши (август ойида 39,0 минг нафар);
хизмат юзасидан — 44,5 минг (август ойида 7,7 минг нафар);
даволаниш — 50,5 минг киши (август ойида 6,1 минг нафар);
тижорат — 11,2 минг киши (август ойида 2,2 минг нафар);
ўқиш мақсадида — 2,9 минг киши (август ойида 0,5 минг нафар).
Бундан олдин 7 ойда 2,2 млн киши қариндошларини йўқлаш мақсадида Ўзбекистонга келгани хабар қилинганди.