Тўқаев Нур-Султон номини Остонага қайтаришга розилик берди
Тўқаев мамлакат пойтахти номини Нур-Султондан Остонага қайтариш бўйича таклифни қўллаб-қувватлади. Бу масала конституцион қонун лойиҳаси муҳокамасида кўриб чиқилади.

Фото: Президент матбуот хизмати
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев парламент депутатларининг мамлакат пойтахти номини Остона деб қайта номлаш бўйича билдирган таклифини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Тўқаевнинг матбуот котиби Руслан Желдибай фейсбукдаги саҳифасида хабар қолдирган.
«Президентга депутатларнинг бу борадаги ташаббуси ҳақида маълумот берилди, бу ташаббус, ўз навбатида аҳоли билан учрашувларда билдирилган таклифлар, шунингдек фуқароларнинг референдум вақтидаги кўп сонли мурожаатларига асосланган. Парламентарийлар таклифи давлат раҳбари розилиги билан Конституциявий қонун муҳокамасига киритилган», деган у.
Қозоғистон президенти матбуот котибининг таъкидлашича, Тўқаев «Нурсултон Назарбоевнинг Қозоғистоннинг замонавий давлатчилигини мустаҳкамлаш ва пойтахтни ташкил этишдаги ҳал қилувчи ролини тарихий факт деб билади». Унинг қўшимча қилишича, президент Назарбоевнинг номи берилган бошқа объектлар ўз номини сақлаб қолиши керак деб ҳисоблайди.
Қозоғистон пойтахти номи 2019 йил мартида, Тўқаев ўзининг инаугурация нутқида тегишли таклифни илгари суриши ортидан Остонадан Нур-Султонга ўзгарганди.
Қозоғистон пойтахти Остона номини 1998 йилда олган. Унга қадар шаҳар 1992 йилдан буён Оқмола номида бўлган ва бу вақтда пойтахт шаҳар эмасди, Қозоғистон мустақилликка эришганида Олма-Ота шаҳри пойтахт эди. 1992 йилга қадар Оқмола шаҳри Целиноград (1961 йилдан) деб аталган, ундан олдинроқ эса Акмолинск номида бўлган.
- Нурсултон Назарбоев Қозоғистоннинг илк президенти бўлган. У бу лавозимни 1991 йил декабрида 2019 йил мартига қадар эгаллаган. Назарбоевнинг ўрнига ҳокимият тепасига Тўқаев келган. Президентликдан кетгач Назарбоев Қозоғистон Хавфсизлик кенгаши раиси бўлиб қолган, унинг қариндошлари эса раҳбарлик лавозимларида ишлашда давом этган.
- 2022 йил январида Қозоғистонда газ нархи кўтарилишига қарши намойишлардан бошланган кенг кўламли тартибсизликлар бўлиб ўтди. Тўқаев намойишларни бостириш учун КХШТ кучларини ҳам чақирди. Тартибсизликлар фонида Назарбоев Хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетказилди, унинг қариндошлари эса давлат ташкилотлари ва тижорий тузилмалардаги раҳбарлик лавозимларидан маҳрум бўлишди.
Тавсия этамиз
Самарқанд шаҳрига кириш йўллари вақтинча ёпилади
Ўзбекистон | 21:35 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
Жаҳон | 20:30 / 30.03.2025
АҚШ «Толибон» билан алоқа ўрнатяптими?
Жаҳон | 16:25 / 30.03.2025
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Жаҳон | 07:57 / 30.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Европанинг олтита давлати «Россияга босим ўтказишни» давом эттиришга тайёрлигини маълум қилди
Жаҳон | 01:11
-
Британияликлар тўлиқ офисга қайтишдан кўра ишдан бўшашни афзал кўрмоқда — тадқиқот
Жамият | 00:46
-
Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга амалий ташрифи якунланди
Ўзбекистон | 00:20
-
Дунёдаги энг яшил шаҳарлардан бири экологик мақсадларига эриша олмагани учун жаримага тортилди
Жаҳон | 23:40 / 31.03.2025
Мавзуга оид

20:01 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект кўргазмасига ташриф буюрди

15:58 / 29.03.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчиларининг норасмий учрашуви бўлиб ўтди

14:16 / 29.03.2025
Мирзиёев ва Тўқаев Олмаота яқинидаги “Медеу” тоғ-чанғи мажмуасида бўлди

17:51 / 18.03.2025