Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода президентлар нимани гаплашди?
Ўтган ҳафта Қозоғистон президенти Ўзбекистонга 1 кунлик сафар билан келди. Бухорода ўтган мулоқотда комплекс алоқалар муҳокамадан ўтган. Икки давлат бугун 5 млрд долларга чиққан савдо ҳажмини янада оширмоқчи.
Ўтган ҳафтанинг муҳим воқеаларидан бири – Қозоғистон президентининг Ўзбекистонга сафари бўлди. Марказий Осиёнинг иқтисодий жиҳатдан икки йирик давлати – Қозоғистон ва Ўзбекистон, энг катта жамиятлар ҳам шу икки давлатларда.
Бухоро нафақат Ўзбекистон, балки бугун Марказий Осиёнинг ҳам энг қадимий шаҳарларидан бири. Шаҳар тарихи 2500 йилдан ортиққа бориб тақалади ва бу ердаги осори атиқалар деярли тўлиқлигича ЮНEСКО маданий бойликлари рўйхатида.
Яқинда Тожикистон президенти кутиб олингани каби Қозоғистон президенти ҳам Бухорода катта дабдаба билан қарши олинди. Ташриф амалий бўлса-да, тадбирлар давлат ташрифиники каби турда эди. Тўқаевни шахсан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев кутиб олди ва улар бир машинада музокаралар томон йўл олган.
Қозоғистон президентининг 1 кунлик сафари кун тартибидан иқтисод, логистика, минтақавий ҳамда комплекс алоқалар ўрин олган. Тўқаевнинг Бухорога келишидан шуни тушунса бўладики, аввало раҳбарлар доимий мулоқотда. Иккинчидан, энди ҳудудлараро иттифоқчилик алоқалари мустаҳкамланиб бориши керак.
Масалан, Қозоғистон бош вазири ўринбосари, миллий иқтисодиёт вазирига кўра, икки давлатнинг ҳудудларида ҳам муаммолар ўхшаш. Масалан, экологик, дейди у.
“Тошкент, Олмаота, Туркистон, Шимкентда бирдек ҳаво ифлос. Биз бу бўйича бирга ишлай оламиз, комплекс ёндашсак бўлади. Биласизми, биз ҳудудлараро форум ўтказмоқчимиз. Биринчиси шу йилнинг июли охирида бўлади, Буни аввало Ўзбекистон томони ташаббус қилган. Минтақавий алоқа деганда шу тушунилади, яъни бизнинг регионлараро”, - дейди Қозоғистон Миллий иқтисодиёт вазири Серик Жумангарин.
Икки давлат ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада оширмоқчи. Бунинг учун аллақачон кўрсаткичлар мавжуд. Қозоғистон ҳукуматига кўра, ўсимлик ёғи, шакар, гўштни Ўзбекистонга етказиб бериш ҳажми 2026 йилнинг дастлабки ойларида сезиларли кўпайган.
Тўқаев ўз чиқишида ҳамкасби Мирзиёев Ўзбекистонни ривожлантираётганини гапириб, икки давлат алоқаларида транспорт-логистика масалалари муҳимлигини таъкидлаган. Маълум бўлишича, айни дам қурилаётган автомобиль йўллари бу икки давлат орқали халқаро юк ташишни камида 3 кунга камайтиради.
Шавкат Мирзиёев эса ҳамкасбини Қозоғистонда референдум муваффақиятли ўтгани билан табриклаган. Ҳудудларда мунтазам равишда норасмий учрашувлар ўтказиш яхши анъанага айланиб, икки томонлама ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалаларни очиқ ва конструктив муҳокама қилишга хизмат қилаётганини ижобий баҳолаган.
Маълум қилинишича, товар айирбошлаш барқарор ўсиб, ўтган йили 5 миллиард долларга етган. Автомобилсозлик, инфратузилмани ривожлантириш, логистика, электротехника, қурилиш материаллари ва бошқа тармоқларда кооперация лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда, деб ёзади Ўзбекистон президенти матбуот хизмати.
Шунингдек, томонлар «Қамбарота» гидроэлектр станцияси қурилиши каби йирик минтақавий лойиҳаларни жадаллаштириш ва «яшил» энергия экспорти бўйича ташаббусларни илгари суриш масалаларини ҳам муҳокама қилишган.
Кун давомида икки давлат раҳбарларидан иборат делегациялар Бухоро вилояти ҳокимлиги ситуацион маркази, сунъий интеллект бўйича умуммиллий ҳакатон, тўқимачилик корхоналаридан бирида бўлишди. Албатта, сафар Бухоронинг диққатга сазовор қадимий жойлари зиёратисиз ўтмаган.
Кун охирида эса олий мартабали меҳмонни Шавкат Мирзиёев шахсан кузатиб қўйди.
Мавзуга оид
20:39 / 13.04.2026
Тадбиркор жариманинг 50 фоизини 1 ой ичида тўласа, қолган қисмидан озод этилиши мумкин
18:59 / 13.04.2026
Жанубий Корея Қозоғистондан нефт импорт қилишни режалаштиряпти
00:57 / 12.04.2026
Қозоғистон президенти Ўзбекистон президентининг “Тоза ҳаво” ташаббусини қўллаб-қувватлади
23:54 / 11.04.2026