Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон президенти Ўзбекистон президентининг “Тоза ҳаво” ташаббусини қўллаб-қувватлади
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев 11 апрел куни Бухоро шаҳрида бўлиб ўтган учрашувда кўплаб масалаларни муҳокама қилди. Ўзбекистон томони сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақавий экологик ташаббусларни илгари суриш, шу жумладан чегарадош ҳудудларда “Тоза ҳаво” лойиҳаларини амалга оширишни илгари сурди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Тоза ҳаво” ташаббусини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда Қозоғистон раҳбарининг матбуот хизмати маълум қилди.
“Тоза ҳаво бўйича ташаббусингизни қўллаб-қувватлашимни алоҳида билдираман. Тошкентдаги экологик ҳолат борасидаги ташвишларингизга қўшиламан. Бизда, Олмаотада вазият жуда оғир. Афсуски, Олмаота дунёдаги энг ифлосланган йирик шаҳарлар рўйхатида ва шошилинч чоралар кўриш зарур.
Шу боис, агар эътироз билдирмасангиз, бугун “Тоза ҳаво” ташаббусини икки мамлакат ҳукуматлари ижросида президентлар ҳомийлиги остида биргаликда амалга оширишни таклиф қилишимиз мумкин. Давлатларимиз жамоатчилиги ва халқаро ҳамжамият буни ижобий қабул қилади деб ўйлайман. Дарҳақиқат, ушбу ташаббус доирасида кўплаб ишларни амалга ошириш мумкин. Бу маҳаллий ҳокимиятларни ҳам, тадбиркорларни ҳам экология ва умуман, табиатни муҳофаза қилиш масаласида янада масъулиятли бўлишга ундайди”, — дейилади Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг муносабатида.
11 апрел куни Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан, Қозоғистон Республикаси президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев амалий ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Олий мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Шавкат Мирзиёев ва Қосим-Жўмарт Тўқаев Бухородаги учрашувда кўплаб масалаларни муҳокама қилди. Ўзбекистон томони сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва минтақавий экологик ташаббусларни илгари суриш, шу жумладан чегарадош ҳудудларда “Тоза ҳаво” лойиҳаларини амалга оширишни илгари сурди.
Мавзуга оид
20:56 / 12.06.2026
Қозоғистондаги икки президентпараст партия сайлов олдидан бирлашди
20:10 / 02.06.2026
Олимлар ҳаводаги пластик зарралари яширин хавф эканини аниқлади
20:11 / 01.06.2026
Қозоғистонда янги «ҳокимият партияси» - «Адолат» расман рўйхатга олинди
20:25 / 29.05.2026