Қозоғистонда паспорти олиб қўйилган фуқароларга ҳужжати ва ойлик маошлари берилди
Фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Туркистон полиция департаменти миграция хизматига хабар берилган ва фуқаролар паспорти, иш ҳақи олиб берилган ва ватанга қайтишда кўмаклашилган.
Қорақалпоғистонлик фуқаролар Н.М. ва Ф.Н. жорий йил апрель ойида Қозоғистонга ишлаш учун борган.
Миграция агентлиги хабарига кўра, уларнинг паспортлари иш берувчи томонидан олиб қўйилиб, иш ҳақи ҳисоб-китоб қилинмаган.
Мазкур мурожаат Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Чимкент шаҳридаги вакили томонидан ўрганилганда, фуқаролар ноқонуний меҳнат фаолияти билан шуғуллангани, иш берувчи билан меҳнат шартномаси тузмагани сабабли муаммо юзага келгани аниқланган.
Фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини тиклаш мақсадида Туркистон вилояти полиция департаменти миграция хизматига хабар берилган ва фуқаролар паспорти, иш ҳақи олиб берилган ва ватанга қайтишда кўмаклашилган.
Мавзуга оид
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024
Қозоғистонда бўлиб турган ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
19:30 / 10.02.2024