Ўзбекистон | 17:00 / 16.09.2022
5885
4 дақиқада ўқилади

Korzinka Plus билан ҳам бонусларда, ҳам қулайликларда доим плюсда бўлинг!

Ўзбекистондаги йирик супермаркетлар тармоқларидан бири – Корзинка ўз Карта дастурини ҳар томонлама кенг ва босқичма-босқич ривожлантириш йўлида уни Korzinka Plus дея номлади.

Фото: Korzinka

Янгиланиш Корзинканинг доимий меҳмонларидан тортиб карта дастурининг янги иштирокчиларига қадар унумли ва самарали харидлар томон қулай тизимни тақдим этади.

Korzinka Plus дастури қандай ишлайди, унинг афзалликлар нимадан иборат, salom-бонуслар нима?

Дастурнинг аъзосига Корзинка супермаркетларининг ўзида маълум миқдорда харидни амалга ошириб аъзо бўласиз, лекин… Корзинка иловаси орқали бепул виртуал карта очиб ҳам бемалол аъзо бўлиш ва ҳатто совға сифатида 5000 salom-бонус олиш мумкин. Бу энг осон йўли!

Мақоланинг қуйироғида Korzinka Plus дастурининг моддий картасига қандай йўллар билан эга бўлиш мумкинлиги ҳақида тушунтирамиз. Ҳозирча эса Korzinka Plus дастурида бонуслар қандай ҳисобланиши ҳақида ҳикоя қилиб берамиз.

Korzinka Plus дастурининг иштирокчисига айландингиз ва супермаркет томон харидларга ошиқдингиз. Жами N суммага бозорлик қилдингиз. Korzinka Plus дастури иштирокчиси эканлигингизни тасдиқлаш учун кассирга Корзинка мобил иловасидаги динамик QR-код ёки Корзинка картангизни тақдим этасиз. N сумманинг 1% қисми сизга доимий, кафолатланган бонус сифатида карта ҳисобингизга тушириб берилади.

Сиз 1 ой давомида Корзинкадан харид қилдингиз – харидларингиз умумий суммаси 1 миллион сўм ёки ундан кўпроқни ташкил этди. Ушбу сумманинг 1% қисми кейинги ой аввалида ойлик бонус сифатида ҳисобингизга тушириб берилади.

Сиз 3 ой (бир календарь чораги) давомида Корзинкадан 3 миллион сўм ёки ундан кўпроққа харид амалга оширдингиз, бунинг учун сизга ушбу сумманинг 1% қисми кейинги чорак бошланишидан олдин чораклик бонус сифатида ўтказилади.

Бонуслар тўплаш шинавандаси бўлсангиз, эслатиб қўйишимиз жоиз – бонусларнинг яроқлилик муддати 12 ойни ташкил этади (масалан, 2022 йилнинг 6 сентябрь санасида бонус ҳисобингизга 5800 бонус ёзилган бўлса, 2023 йилнинг 6 сентябригача уни ишлатмасангиз, мазкур бонуслар куйиб кетади).

Корзинка картасини қандай олиш мумкин?

Korzinka Plus дастурининг аъзосига айланишнинг бир неча осон усуллари мавжуд. Бунинг учун қуйидагилардан исталган бирини амалга оширишингиз зарур:

- 100 000 минг сўмдан ортиқ суммага бир марталик харидни амалга ошириш;

- 50 000 сўмдан кўп суммага харид амалга ошириш ва эко-сумка сотиб олиш;

- Кўнгилли қон донори карта маълумотномасини тақдим этиш;

- Aввалги Корзинка картасини алмаштириш;

- Исталган бонус ёки Корзинка картасини алмаштириш;

- Бу йил ёки ўтган йилда туғилган фарзанднинг туғилганлик ҳақида гувоҳномасини тақдим этиш;

- Пенсия гувоҳномасини тақдим этиш.

Korzinka Plus дастури билан сиз ўзингизни доим Корзинка супермаркетлар тармоғи карта дастури иштирокчилари клуби аъзосидек ҳис этасиз ва ушбу умум маданиятининг элчисига айланиб борасиз.

Чунки Корзинка ўз меҳмонларига нафақат фойда, балки қадрдон манзилга тааллуқлилик туйғусини ҳам тақдим этишни ўз мақсадларидан бирига айлантирган.

Korzinka Plus дастури ҳақида янада батафсил ҳавола орқали танишишингиз мумкин.

Korzinka иловасини бу ердан юклаб олишингиз мумкин.

Call-марказ: +998781401414

Корзинка – одатдагидан унумли!

Мавзуга оид