Эрон Ўзбекистондаги нефт заводларини модернизация қилишда иштирок этмоқчи
Ўзбекистон-Эрон ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Самарқандда Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун олий даражадаги Эрон делегацияси ташрифи доирасида мамлакатда бўлган Эрон нефть вазири Жавад Авжий музокаралари бўлиб ўтди.
Учрашувда тажриба алмашиш ва кадрлар салоҳиятини юксалтириш, нефт-газ ва нефт-кимё тармоқлари эҳтиёжлари учун қўшма корхоналарда ускуналар ишлаб чиқариш ва етказиб беришни ташкил этиш каби йўналишларда ҳамкорликни йўлга қўйиш муҳокама қилинди.
Томонлар Ўзбекистондаги нефтни қайта ишлаш заводларини модернизация қилиш, нефт-кимё саноати эҳтиёжлари учун халқаро стандартларга жавоб берадиган катализаторлар ишлаб чиқариш ва мақбул нархларда бурғилаш қурилмаларини етказиб беришни ташкил этиш бўйича лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш имкониятларини кўриб чиқди. Эрон томони лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишда тўғридан тўғри инвестицияларни жалб қилиш чораларини кўришга тайёрлигини билдирди.
Нефт ва газ саноати ходимлари тажрибаси ва малакасини оширишни назарда тутган ҳолда илмий соҳада ҳамкорликни йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди. Эрон етакчи илмий-тадқиқот марказлари билан GTL технологиясидан фойдаланган ҳолда газ конденсати ва суюлтирилган газ ишлаб чиқариш каби йўналишларда фаолият юритувчи корхоналар ходимларини тайёрлаш дастурини биргаликда ишлаб чиқиш бўйича келишувга эришилди.
Музокаралар якунида томонлар шериклик муносабатларини давом эттириш ҳамда муҳокама қилинган лойиҳа ва ташаббусларни амалга ошириш учун "Йўл харитаси"ни биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олди.
Мавзуга оид
21:37 / 31.10.2024
Германияда Эроннинг барча бош консулликлари ёпилади
15:50 / 31.10.2024
Германия канцлери Эронни Исроил зарбаларидан сўнг «вазиятни кескинлаштирмасликка» чақирди
14:20 / 30.10.2024
Берлин ва ЕИ ГФР фуқаросининг Эронда қатл этилишига жавоб берилишини ваъда қилди
11:18 / 29.10.2024