Инсонпарварлик ёрдами Туркманистон–Эрон чегарасидаги “Артик–Лютфобод” назорат-ўтказиш пунктида Эрон томонига тантанали равишда топширилди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшан Алимов, Эроннинг Туркманистондаги элчиси Али Мужтабо Рўзбеҳоний, Дарғаз шаҳри ҳокими Мужтабо Базмара ва бошқалар иштирок этди.

Эрон томони ушбу синовли дамларда кўрсатилаётган амалий кўмак учун Ўзбекистон президенти ва халқига самимий миннатдорлик билдирди.

Таъкидланганидек, мазкур инсонпарварлик ташаббуси Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги анъанавий дўстлик, ўзаро ҳурмат, ҳамжиҳатлик ва қўллаб-қувватлаш руҳининг яна бир ёрқин ифодасидир.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон томони уруш домига тушиб қолган Эрон халқига инсонпарварлик ёрдамининг дастлабки партиясини шу йил март ойи ўрталарида йўллаган эди.